Қазо намози ҳақида

02:36 / 23.04.2020 | Gulnoza | 816
Ассалому алайкум! 17 ёшимда намоз ўқишни ўрганганман. Ҳозир 20 ёшдаман. Қазо намозларимни ўқишга ҳаракат қиламан. Қазо намозларимни тахминан ҳисоблашим учун намоз ўқишни бошлаган вақтимдан ҳисоблашим лозимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз бандага балоғатга етганидан бошлаб фарз бўлади. Қизболанинг балоғатга етиши ҳайз кўришидир. Биринчи ҳайз кўрилган вақтда бошлаб қолдирган намозларингизни ҳисоблайсиз ва қазосини ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:

1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

2. Тушида булғаниши билан;

3. Ҳомиладор бўлиши;

4. Ўн беш ёшга тўлиши.