Дуо

02:29 / 23.04.2020 | Zulxumor | 647
Ассалому алайкум! Саждада қилинган дуо ижобат бўлади деб эшитган эдим. Фарз намозларидаги саждада 3марта “субҳана роббиял алаа” дегандан кейин ниятларини айтса бўладими ёки тартиби бошқачами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай дуо фарз намозларида эмас, нафл намозларида қилинади. Инсон лафзидан бўлган дуо фарз намозини бузади.  Нафл намозларида саждада тасбеҳ айтилганидан кейин истаганча дуо қилиш жоиз.  Валлоҳу аълам!