Пайғамбарлар тарихи

02:28 / 23.04.2020 | aripova muhlisa | 583
Ассалому алайкум! Пайғамбарлар тарихи ҳақида Қуръони Каримда кўп ояти карималар зикр қилинганини биламиз, лекин пайғамбарлар қиссалари ва баъзи китобларда воқеалар ҳар хиллигини кузатдик. Масалан: “Қиссаси Рабғузий”да. Шунда фақат Қуръони Каримдаги оятлар билан чегараланишимиз керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу борадаги ва умуман маълумотларнинг энг тўғриси Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда келганидир. Бундан бошқалари бу икки манбада келганчалик тўғри бўлмаслиги эҳтимоли катта. Шу сабаб асосан мана шу маълумотлар олинади.  Валлоҳу аълам!