Ассалому алайкум! Ёшим 16да. Карантин туфайли дарсларимиз онлайн тарзда бўлябди. Куни бўйи телефон орқали дарс қилаябман. Буни кўрган ойимнинг жаҳллари чиқябди, “телефондан бошинг кўтарилмайди” деб койидилар. “Дарс билан машғулман” десам ҳам кўнмайдилар, кўрсатсам ҳам урушябдилар. Нима қилишни билмаябман. Нима десам ойимни хафа қилмай тушунтиришим мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Кунингизни тўғри тақсим қилинг. Онангизга ҳам ёрдам бериб туринг. Дарсларингиз кўп бўлса, устоздан илтимос қилинг, онангиз билан гаплашсин, дарс кўплигини айтсин. Валлоҳу аълам!