Рўза

02:24 / 23.04.2020 | Umida | 536
Ассалому алайкум! Ҳомиладорлар рўза тутса бўладими? Агарда турмуш ўртоғим рухсат бермасалар қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўзани тутаверинг. Ҳозир интернетда ҳомиладор оналар рўзаси ҳақида маълумотлар кўп. Режа қилиб ифторликдан саҳаргача ўзингиз ва ҳомилангиз учун керакли озиқаларни истеъмол қилиб улгурасиз. Қийналсангиз кун ора тутсангиз ҳам бўлади. Ҳолатингизга қаранг. Ўттиз кунни қазо қилсангиз, уни ҳам тутиб бериш бор ҳали. Валлоҳу аълам.

Сут эмизиш (ҳомиладор ёки эмизикли аёл ўзининг ёки боласининг жонига нуқсон ёки ҳалокат етиш хавфи бўлса, рўза тутмасликка, тутган бўлса очиб юборишга рухсат берилади. Бу нарсаларни тажриба ёки гумони ғолиб бўлиши ёки мусулмон, ўз ишиши устаси бўлган шифокор тавсияси билан билинади)

الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ

Ҳомиладор ё эмизикли аёл ўз жонларига ёки болаларига хавф сезсалар рўзани қазо қиладилар. Уларга каффорот вожиб бўлмайди. Хулосада ҳам шундай келтирилган; (Фатавои Ҳиндия)

Рўза тутишнинг ўзига яраша машаққати бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло беморлик ва мусофирлик туфайли бир оз қийинчиликда турган бандаларига машаққат устига машаққат бўлмаслиги учун енгиллик берди: «сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан», яъни бемор тузалгандан сўнг, мусофир сафардан қайтгандан сўнг неча кунни тутмаган бўлса, ўшанча кун қазо рўза тутади. Уламоларимиз беморлар сафига ҳомиладор ва эмизикли аёлларни ҳам қўшганлар. Ҳомиладор аёл неча кун рўза тутмаган бўлса, туққанидан кейин шунча кун қазо рўза тутади. Эмизадиган аёл ҳам боласини кўкракдан ажратганидан сўнг қазо рўза тутади.

(“Мўъминнинг қалқони”)