Суҳбат

02:17 / 23.04.2020 | Muslima | 639
Ассалому алайкум! Яқинда уйланган ука ётоғида бўладиган масалаларни қоғозга ўраган ҳолда укани опадан маслаҳат сўраши ва дин бўйича тушунмаган ҳолатларини укасидан опани сўраши, опа-ука бўлса ҳам жинсий яқинлик ёки оила тўғрисида бир-биридан маслаҳат сўраши жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тажриба маъносида бўлса, одоб жиҳатидан опа-ука эр-хотин орасида бўладиган интим масалаларни гаплашмаслик керак. Ундан кўра ука бошқа эркак билан опа бошқа аёл билан гаплашишлари афзал. Аммо шаръий жаҳатдан кераклигини гаплашиш жоиз, чунки бунда диний таълим бор. Эр-хотиннинг ўзларига тегишли сир асрорларини, ораларидаги шаръий суҳбатга алоқадор гапларни бошқалар билан гаплашишлари ҳаромдир. Оилавий-умумий масалаларда тажриба алмашиш маъносида, маслаҳат учун баъзи нарсаларни айтиш жоиз, сирларни, оилага салбий таъсир ўтказадиган нарсаларни эмас.  Валлоҳу аълам!