Рўза, рамазон

23:41 / 26.04.2020 | Назокат | 409
Ассалому алайкум! Мен ҳар 2 соатда бурнимга дори томизишим сабаб рамазон ойида тутган рўзаларим қабул бўладими? Бундай вазиятда рўза тутиб бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бурунга дори томизиш рўзани очади. Бурунга дори томизиб юриб рўза тутиб бўлмайди. Ўша дори томизиш жуда зарурий бўлиб усиз иложи бўлмаса, рўзани қолдириб турилади ва шифо топилганидан кейин тутиб берилади.  Валлоҳу аълам!