Ассалому алайкум! Кўп хонали уйда яшайман. Хўжайним ва 2 та ёш фарзандларим билан, яъни номаҳрамлар йўқ. Уй ичида ҳеч ким йўқ пайтлари хоҳлаган кийимни кийиб юрса бўладими? Кўпинча иссиқ кунлари енгил, калта, очиқроқ кийим кияман. Шу кийимим жоизми? Уй ичида қандай кийиниш буюрилган?
– Ва алайкум ассалом! Уй ичида, номаҳрамлар бўлмаса, енгилроқ кийиниш жоиз. Валлоҳу аълам!