Ассалому алайкум! Келин бўлганимга 7 йил бўлди. Шу йиллар давомида қайнонам уйимдан егуликларимни яшириб олиб кетади. Шу пайтгача эримни онаси деб индамаганман. Бугун саҳарда уйимдан нарса олиб кетаётганини кўрдим. Қайнонам кийимини ичига яшириб олиб чиқиб кетди ва бир оз ўтиб уйларига бордим ва қайнонамга “сўрасангиз берардим. Шу пайтгача индамадим. Бу ишни қилманг, ўзимдан сўранг” дедим ва “сиздан бу одатингиз ўлганда қолади” дедим. Шариатда бу ҳақида нима дейилган?
– Ва алайкум ассалом! “Ойи, бу сизнинг ҳам уйингиз, ундан нимани истасангиз, берамиз, бемалол сўрайверсангиз бўлади, аммо беркитиб олсангиз бу фарзандларингизга оғир келади”, десангиз бўларди. “Бу одатингиз ўлганда қолади”, деб яхши қилмабсиз. Хатони тўғрилаб қўйинг. Она деган номи бор, кўнгли ранжиб қолмасин. Валлоҳу аълам!