– Ва алайкум ассалом! Биринчи ўринда невропатологга кўринишингиз керак. Ундан кейин эндокринолог ва гинеколог кўригига боринг. Шифокорлар айтган муолажаларига риоя қилишингиз керак бўлади. Ҳамда еяётган таомингизда калий, кальций, цинк, магний, йод минераллари ва Омега-3 бўлишига қаттиқ эътибор беринг. Уйқуингиз яхши бўлмаса мия иш фаолияти ва бутун организмингизнинг иш фаолияти бузулишига олиб келади. Шунинг учун зудлик билан шифокорлар кўригига боринг. Валлоҳу аълам!