Рўза ҳақида

09:09 / 30.04.2020 | Shaxnoza | 2086
Ассалому алайкум! Мен анча йиллардан бери жигар циррози билан касалланганман. Ҳар доим ҳолсиз, кучсизман, гемоглобиним паст, шу сабабли ҳар йили рўза тутолмайман. Ўзим тутишни хоҳлайман, лекин тутиб қийналиб қолсамчи, ҳўжайинимни хизматларини қилолмай қолсам деб ўйлайман, нима маслаҳат берасиз? Хўжайним учун саҳарлик, ифторлик тайёрлаб беришим ҳам бир рўзадор одамни тўйдиришга ўтадими? Биламан, бу ишлар мени вазифам, лекин кимгадур эҳсон қилишга менда шахсий маблағим йўқ. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Жигар циррози ҳақиқатда ҳолдан тойдирувчи, анемия билан асоратланувчи ҳолат. Беморлар агар рўза тутса касаллиги зиёда бўладиган бўлса узрли. Аммо фидя берилиши керак, агар кейинчалик тузалиб рўзанинг қазосини тутиб беришига умид бўлмаса. Сиз ҳўжайингизга таом тайёрлаб берганингиз учун ва ниятингиз учун ажр олаверасиз, аммо у фидяни ўрнини боса олмайди деб ўйлайман. Валлоҳу аълам!