Нажосат

10:11 / 27.04.2020 | Fotimahon Mirzakhmedova | 641
Ассалому алайкум! Бувим гаршокка сияди. Уни чайқаб қўяман. Лекин гаршок бор жойда намоз ва Қуръон ўқигим келмайди. Ёки ўша ерда ибодатни бажарса ҳам бўладими? Кечқурун ёнимизга гаршокни қўйиб қўямиз. Баъзан кечаси гаршокка сиядилар. Мен ухлаётган бўламан. Шунда фаришталар уйимизга кирмайдими, нажосат туфайли?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Усти ёпиқ бўлса, ҳеч қиси йўқ. Имкон қадар эҳтиёж бўлмаганида ташқарида турсин. Лекин усти ёпиқ бўлса ва намоз жойи пок бўлса, мисол жойнамоз устида намоз ўқиш жоиз, шунингдек Қуръон тиловат қилиш ҳам. Кўнглингиз бўлмаса, бошқа хонада амалга оширишингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!