Ассалому алайкум! Опам ҳомиладорлар. Туққандан кейин биринчи эмизишда “Фотиҳа”, ва бошқа сураларни ўқиб эмизиш керак деб эшитган эканлар. Нифос ҳолатидаям Қуръон ўқиб (оғзаки) эмизса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Нифос ҳолатида Қуръон ўқиш жоиз эмас. Биринчи эмизишда мазкур сураларни ўқиб эмизиш керак деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!