Ассалому алайкум! Ҳолам судхўрлик билан шуғулланадилар. Бувимлар ҳам улар билан турадилар. Қанча огҳлантирсак ҳам беваликларини сабаб қилиб, бу ишларидан қайтмаяптилар. Улар Қўқонда биз эса Андижонда турамиз. Баъзан уларни кўргани борганимизда қолиб кетишимизга ва уларникида (судхўрликдан топилган харажатлардан) таомланишимизга тўғри келиб қолади. Бу ишимиз тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Харажатларни ўзинглар билан олволиб, кўриб келинглар. Валлоҳу аълам!