Қуръон ўқишга қайнота қарши

20:34 / 28.04.2020 | Dilfuza Nishonova | 761
Ассалому алайкум! Синглим Қуръон ўқишни ўрганмоқчи бўлган эди, қайнотаси “аёл кишига беш вақт намоз ва эрини ризолиги жаннатга кифоя. Аёллардан буюк инсонлар чиқмаган чиқмайди. Ёшликда меҳнат қилиб олиш керак” дебди. Улар пишириқ пиширади. Наҳотки, аёл фақат шунга керакми? Ахир ўша буюк инсонларни ҳам оналар дунёга келтирадими? Наҳотки, аёл киши ўқиб ўрганишга ҳақли бўлмаса? Шариат доирасида ишлаб, жамиятга фойдаси тегса буни нимаси ёмон? Шахсан мен мактабда математикадан дарс бераман. Ўқувчиларимга билим берсам кўнглим кўтарилади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша қайнотаси бекор айтибди. Валлоҳу аълам!