Рамазон ойида оғиз ёпгандан кейин таҳажжуд ўқиса бўладими?

03:01 / 20.04.2020 | Munira | 725

Ассалому алайкум! Рўза ойида оғиз ёпгандан кейин таҳажжуд ўқиса бўладими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўриниб турибдики, таҳажжуднинг вақти кечаси бўлиб, у бомдод пайтигача давом этади. Оғизни эса бомдод пайти кирганида ёпилади. Кечаси оғизни ёпиб олиб, кейин таҳажжуд ўқиса бўлади. Лекин бу суннатга хилоф бўлади ва бу иш фойдадан холи, чунки бомдод пайти келмай туриб оғиз ёпилгани билан ўша вақтда рўзадор ҳисобланмайди. Рўзадордик бомдод пайтидан бошланади. Валлоҳу аълам!