– Ва алайкум ассалом!
Саволларга жавоб беришнинг биздаги бу тури тезкор жавоб беришга мослаштирилган. Бирор саволга батафсил жавоб бериш учун камида битта мақола ёзиш керак. Битта мақола учун эса камида бир кун кетади. Менга эса кунида бир қанча саволлар кетади. Шу саволлар учун жавоб беришга ярим кунимни сарфлайман. Бошқа савол-жавоб хизматларида батафсил жавоб ёзишар балки. Лекин улар одатда катта ҳайъат бўлиб ишлашади. Мен эса бир ўзимман ва икки дона муҳаррир ва техник ёрдамчиларим бор холос. Шу сабаб, фойдаланувчилардан савол ёзишганида “батафсил” деб шарт қўшмасликларини илтимос қиламан. Биз шундоқ ҳам саволга қараб, зарур жавобни етказамиз.
https://savollar.muslimaat.uz/savol/3165
Валлоҳу аълам!