Оиша исми хақида

01:13 / 30.04.2020 | Dilxumor bintu Suyarqul | 5689
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Бир масалада маслаҳатингиз керак эди. Аллоҳ бизга қиз фарзанд ҳадя қилди. Қизимизни исмини Оиша қўймоқчи эдик. Туғилганлик хақидаги гувоҳнома (метрика) олишга борганимизда ФҲДЁ ходималари гувоҳномага исми Ойша, яъни Й билан ёзилади дейишди. Асос қилиб Э А Бегматовнинг Ўзбек исмлари 14600 исмлар изоҳи китобини кўрсатишди. Китобда ҳақиқатда Ойша деб ёзилган экан. Улар барча исмларни фақат шу китобга қараб ёзиб беришар экан. Лекин шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларида ва бошқа манбаларда Оиша деб ёзилган экан. Шайхимизнинг "Бахтиёр оила" номли китобларини олиб бориб кўрсатганимизда биз бу китобга қараб исмларни ёзиб бермаймиз дейишди. Динимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳога бўлган муҳаббатимиздан қизимизни исмини тўғри ёздирмоқчи эдик. Шу масалада бирор маслаҳат бера оласизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Илм йўлида олиб бораётган ишларингизда Ўзи мададкор бўлсин!
Ҳуқуқшунос:
– Ва алайкум ассалом! Исмнинг асли Оиша. Биз ўзбекларда Ойша деб айтилади ва бунинг зарари йўқ. Ҳужжатда Ойша бўлсада, бу ёқда Оиша деб талаффуз қилиниши ҳам жоиз. Лекин тушунишим бўйича исм ёзиб берадиганлар сизнинг талабингизга қараши керак. Бу борада ҳуқушуносимизга мурожат қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!