Ассалому алайкум! Намоздан кейинги зикрларни айтаётганимда бармоғимнинг жароҳатланган қисми қонади. Шунда таҳоратим бузилди деб, дуо қилиб, жойнамоздан турдим. Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат намоз учун шартдир. Зикрлар учун шарт эмас. Шундай бўлсада, зикрлар таҳорат билан қилингани афзал албатта. Сизнинг ҳолатингизда зикрларни давом эттириб қўйиш жоиз. Валлоҳу аълам!