Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. 1 нафар фарзандим бор, турмушимдан ажраганман. Ҳайз кўришим 9 кун кўп келиб, 10-куни тўхтаяпти ва тугаган куни қаттиқ оғриқ бўляпти. 2 кун ўтгач оқ шилимшиқ виделения сал қон аралаш бўлиб келяпти, бачадон ички воситаси (спирал) ҳам бор. Карантин сабабли поликлиникага чиқа олмаяпман. Нима қилсам бўлади, жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Одатда спираль қўйдирган аёлларда ҳайз 10 кунгача чўзилиб кетади, бу кўп кузатиладиган ҳолат. Ҳайзнинг ози 3 кун, кўпи 10 кунлигини инобатга олсак, 10 кундан ошган муддатда қизғиш ажралма келиб турса ҳам намоз ўқийверасиз, фақат ҳар намоз вақти учун алоҳида таҳорат оласиз. Икки намоз вақти орасида хоҳлаганча ибодат қилишингиз мумкин. Бу шаръий тарафи. Тиббий тарафдан ҳайзнинг муддатини бироз қисқартириш мақсадида ҳайзнинг охирига яқин 6-7-кунларидан бошлаб Викасол таблеткасини йўриқномаси асосида, қарши кўрсатмалар бўлмаса, кунига 1-2 маҳал, уч кунча ичсангиз тезроқ покланасиз. Ҳамда бачадон ички воситасини экспульсия ( жойидан силжиган-силжимаганини) билиш учун УЗД қилдириш ҳам зарур. Валлоҳу аълам!