Ўғил кўриш ҳақида

10:03 / 05.04.2017 | Савол | 1856
Ассалому алайкум! Ийд Қурбон байрамингиз муборак бўлсин. Аллохим ишларингизни илгари қилиб, ўзи қўлласин! Мен бугун шифокордан илк маслаҳат сўраяпман. Турмуш қурганимизга 10 йил бўлди. Учта қизимиз бор, Аллоҳга шукур! Баъзилар ўғил кўриш учун бачадонга «иссиғлик қил» деса, яна кимдир эринга «иссиғлик қил» дейди. Қора товуқ тухумини торт, иссик укол ол ва ҳоказо. Яратгувчи «учта соғлом қиз берди, ўғилниям берар» деб Аллоҳдан сўраб юравераман. Айтингчи, ўғил кўриш учун организмни иссиқлаш керакми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом Аввало ўғилми қизми Аллоҳдан соғлом фарзанд сўраш керак. Ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлиши УНИНГ иродасига боғлиқ, аёл кишига ҳам эркакка ҳам эмас. Қиз фарзанд геноми организмдаги » Х Х » хромасомаларнинг мажмуаси билан белгиланиши, ўғил бола жинсиники эса «ХУ » хромасомалар мажмуаси билан ифодаланиши аниқланган. .Шундай экан ҳеч бир аёл » У » хромасомани фарзандга беролмайди ,чунки унинг организмида бунақа » У» хромасомаси йўқ ,эркакларда эса «ХХ » ва ХУ» мажмуа ҳосил бўлиши учун бериладиган «У «хромасома мавжуд ,шундай экан қиз фарзанд кўришга аёлларни айбдор қилиб кўрсатиш бу жоҳиллик ва нотўғри иш. Энди ана шу эркак кишида мавжуд бўладиган » У» хромасомаларнинг активлигини ошириш масаласига келсак ,айрим тиб олимлари,хусусан Ибн Сино асарларида :»Тиб қонунлари» да» Ўғил кўриш тадбирлари » бобида бу ҳақида маьлумотлар бор . Шу асарни кўриб чиқинг .Бу сабабларни қўллаш мумкин ,аммо ўғилни сабабларни яратувчи ЗОТ-Аллоҳ беради ,шунинг учун ЎЗИдан сўрасангиз , хоҳласа сабабларни қўллаганга ҳам,қўлламаганига ҳам беради . Иссиқ мижоз ,совуқ мижозни ҳам аҳамияти борлиги таькидланган