Намоз ҳақида

23:28 / 03.05.2020 | Sarvinoz | 394
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни ўрганмоқчиман. Шунга ўргангунимча китобга қараб ўқисам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқийдиган одам билан бирга ўқиганингиз маъқул, чунки китобга қараш намоздан ташқари амал ва у намозни бузади. Агар бирга ўқийдиган одам бўлмаса, видео юборамиз, шунга қараб ўрганиб, кейин ўқийверасиз. Бошлаган ибодатларингиз муборак бўлсин!  https://youtu.be/qr2l2qgmwsc