Ассалому алайкум! Агар ошқозонда гастрит касаллиги бўлса, рўза тутиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом. Касали хуруж қилган одамга рўза мажбурлаб туттирилмайди. Улар узр сохиби бўлади. Аммо агар енгил формаси бўлса тутиш мумкин, факат тушлик қилинмайди холос-ку, ҳозир кунлар жуда иссиқ қам эмас, ифторлик вақти хам жуда кечмас, Аллоҳга дуо қилиб тутсангиз ўзингиз учун афзал. Валлоҳу аълам!