Закот

17:51 / 25.04.2020 | Гули | 375

Ассалому алайкум! Турмуш уртогим Билан топган пулларимиз доимо битта килиб келганмиз.Мен хеч качон пулимни ажратиб хисобламайман.Улар хам шундай.хамма эхтиёжларимизни шу пулдан киламиз.Биз закотини хам шу пулдан битта килиб чикарсак буладими?Ёки бу нотугрими?Жавобингиз учун Аллох Рози булсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эр-хотин мулкини алоҳида ҳисоблаши шарт. Ёки иккиси ўз мулкини бошқа бир кишига ҳадя қилиши шарт. Қайси бирини мулки нисобга етса ўшанга закот фарз бўлади. Иккиси бўлишганда алоҳида-алоҳида нисобга етса иккисига ҳам фарз. Валлоҳу аълам!