Овқатнинг тузини татиб кўрса бўладими?

16:35 / 04.05.2020 | элёрбек | 680
Ассалому алайкум! Рўза бўлган вақтда овқатни тузини тотиб кўрса, сўнг туфлаб юборса ва оғизни яхшилаб чайиб, ғарғара қилиб юборса рўза очилиб кетмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Ичига кетмаса, рўза очилмайди. Бир нарсани таъкидлаб қўймоқчимиз. Ғарғара қилишда эҳтиёткор бўлинг. Очилиш эҳтимоли кўпроқ бўлади.

Қолаверса, бошқалар кўрса, рўза тутмаган экан, деган туҳматга қолиш ҳам мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат ўринларига яқинлашмасин», деганлар. Валлоҳу аълам.