жигар хасталиклари
11:05 / 05.04.2017 |
Савол |
1662
Ассалому алайкум! Яқинда УЗД текширувидан ўтганимда жигарда донадорлик бор дейишди. Бу ҳакда батафсил маълумот берсангиз, илтимос
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Жигар лобуляр (бўлакли) тузилган аъзо саналиб, меёрида УЗИ манзара тузилиши — гомоген бўлади. Донадорлик сафро димланишидан, ўтказилган гепатит асорати, ёғли дистрофия — гепатоз в.ҳ.к. сабаблардан юзага келади. Гепатолог билан маслаҳатлашганингиз айни сизнинг ҳолатингиз учун нафли бўлади. Қўшимча фибросканирлаш ўтказилиши лозим. Валлоҳу аълам!.