Намоз қабулми?

01:39 / 06.05.2020 | Oydin | 987
Ассалому алайкум! Мен шунча пайтгача намозларимни сочни думалоқлаб ўқиганман. Билмаган эдим мумкин эмаслигини. Шунда ўқиган намозларимга футур етган бўладими? Уларни қазосини ўқиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ва макруҳ орасидаги фарқни билиб олиш керак. Бу масалада сочни юмалоқлаб олиш макруҳ дейилган. Макруҳ амал намозни бузмайди. Камолига бироз футур етказади холос. Намозларингизни қайта ўқимайсиз. Билмай қилганингиз учун мағфират қилинасиз, иншааллоҳ.  Валлоҳу аълам!