Ассалому алайкум! 1.Ёшим 26 да. Рўза тутишни бошлаганимга энди 5 йил бўлди. 4 йил ҳомиладорлик, эмизиклик бўлиб тутолмаганман. Ундан аввал қизлик пайтимда 5 йил тутмаганман. Ҳаммасини қўшганда 9 йил рўза тутмаганман. Энди шу 9 йилни қарз бўлиб тутиб беришим керакми? 2. Намоз ўқишни бошлаганимга ҳам энди 1 йил бўлди. Намозга ҳам 12 йил қарзимни ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Тутмаган йилларингиз рўзасининг қазосини тутиб берасиз. Намозларнинг қарзини ҳам ўқийсиз. Валлоҳу аълам!