Ёш бола рўзаси ҳақида

01:05 / 06.05.2020 | Дилором | 530
Ассалому алайкум! 10 ёшли ўғлим рамазон рўзасини тутяпти. Чарчаб қолаётгани учун, 1-2 кун дам олиб тутгин десам кўнмаяпти. Ўғил болаларга рўза неча ёшдан фарз қилинган? “Рўза тутмагин бугун” десам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўғил болаларга рўза тутиш балоғатга етганидан кейин фарз бўлади. Аммо намозга қиёсан уларни етти ёшдан рўза тутишга ўргатиб бориш керак. Ўн ёшдан кейин намозни тўлиқ тутишни талаб қилиш керак бўлганидек, рўзани ҳам тўлиқ тутишни талаб қилиш керак. Фақатгина беморлик ёки сафар сабабли очишга рухсат бериш керак.
عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ
Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар». Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган. Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам.