Гўшт маҳсулоти

20:15 / 05.04.2017 | Савол | 1291
Ассалому алайкум! Мусулмон бўлмаган давлатларда сўйилган товуқларнинг 99 фоизи «ҳаром» дейилган жавобни ўқиб қолдим. Биз Канадада яшаймиз. Бу ерда «Забиҳа ҳалал» деб ёзилган гўшт, товуқ маҳсулотларини истеъмол қиламиз. Яқинда бир ўзбекларникига меҳмонга борсам «ҳалол» деб ёзилмаган гўштлардан истеъмол қилишаркан. «Мусулмон одам фақат ҳалолини ейиш керак» десам устимдан кулишди. «Ўша «ҳалол» деб ёзилганини ҳалоллигига ишонасизми?» дейишди. Кейин ҳўжайинимдан сўрасам «фермага бошига ўқ отиб беришади. Кейин пичоқ тортилади» деди. Биз истеъмол қилаётган товуқ, гўштларни «ҳалол» деб ёзилганига ишониб, истеъмол қилсак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уни сўраб-суриштириш керак. Қандай сўйилишини билмай туриб, бирор нарса дея олмайман. Сўраб суриштириб ўрганинглар. Валлоҳу аълам