Ҳомиладор аёл оналик бахтига сазовор бўлаётгани учун Аллоҳга ҳамд айтиши керак. Зикр, дуо ва Қуръон ўқишни иложи борича кўпайтириши керак. Таомланишига катта эътибор берсин, «егим келяпти» деб ҳар нарсани еявермасин, емоқчи бўлган нарсаси ҳалол, покиза бўлсин. Шубҳали нарсани емасин. Кўчага иложи борича камроқ чиқиши керак. Чиққанда ҳам кийимига аҳамият берсин. Кенгроқ кийим кийиши керак. Қад-қоммати айниқса қорнини билдириб юриш уят ҳисобланади. Бу пайтда ўзини ахлоқига ҳам эътиборли бўлиши керак. Чунки ўзидаги ҳар бир ҳолат ҳомилага хамиртурушчалиги бўлса ҳам ўтади