Илтимос, маслаҳатингиз жуда ҳам зарур!

20:20 / 05.04.2017 | Савол | 1331
Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Авваламбор узр сўрайман вақтингизни олганим учун ҳамда саволимда бирор камчиликка йўл қўйган бўлсам. Хўжайинимнинг илтимосларига биноан саволимиз қуйидагича эди. Эрим темирчилик билан шуғулланадилар. У кишига чилимнинг қайсидир қисмини тайёрлашга буюртма келибди. Тайёрлаб берганлари учун гуноҳ бўлмайдими? Илтимос жавобингизни интизорлик билан кутамиз. Ислом йўлида қилаётган барча ишларингизга Аллоҳ ривож бериб, ёрдам берсин. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Чилим ҳаромдан бошқага ишлатилиши мумкин бўлган юртларда буюртма олса бўлади. Аммо фақат ҳаромга ишлатилиши аниқ бўлган ҳолда бўлмайди. Валлоҳу аълам