Оила

19:28 / 06.05.2020 | ?????? | 1009
Ассалому алайкум! Рамазон ойи муборак бўлсин! 2 йилдан бери мени бир нарса қийнайди. 3йил олдин бир девор қўшним бола кўрмаётганлиги сабабли акасини боласини боқиб олган. У бола 1ёш бўлгандан буён ўгай онаси уни ҳар куни қақшатиб уради. Ўша ҳали 3ёшга тўлиб тўлмаган болани қақшаб йиғламаган куни йўқ. Мени ёшим 19да. Кичкиналигим учун у келинга бир нарса деёлмайман. Юрак бағрим эзилиб кетади ёш болага раҳмим келиб. Нима маслаҳат берасиз? Бунақа ҳолатда қандай йўл тутиш керак? 2 йилдан бери ўша болани ҳар кунги қичқириб йиғлашини эшитишга бардош етмай қолди
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онангизга айтинг. Чиқиб огоҳлантирсинлар. Кор қилмаса, ўзининг ҳақиқий ота-онасига айтинглар. Болани бунақа ҳолда индамай ташлаб қўйиб бўлмайди.  Валлоҳу аълам!