Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Биз Ўзбекистонлик муслималар учун паспорт олиш масаласи жиддий бир муаммо бўлиб қолмоқда. Зеро, биз аёллардан паспортга расмга тушиш пайти, бошдан рўмолни ечишни талаб қилишади, ҳолбуки, шариатга кўра, сочни номаҳрамларга кўрсатиш гуноҳ ҳисобланади-ку? Бизнинг вазифамиз бу борада қандай бўлишини сиздан сўраб қоламиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом Ходимларга бу ҳолатни тушунтириш керак. Суратга аёллар олишини талаб қилиш керак. Паспорт бериладиган баъзи ерларда аёллар суратга олишади ва муслималарни эҳтиром қилишади. Аллоҳдан шу ишда Ўзи ёрдамчи бўлишини сўраб дуо қилайлик