Ассалому алайкум! Шайх рaҳимаҳуллоҳнинг «Сунний ақийда» китобларида улул азм пайғамбарлар 5 та Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссаломлар деб ёзган эканлар. «Мўминнинг меърожи» китобларида шу пайғамбарлар ҳисобига Одам алайҳиссаломни қўшиб кетибдилар . Шунинг сабабини тушунтириб берсангиз илтимос. Олдиндан ташаккур
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Сунний ақийдалар»да бир ривоят, «Мўминнинг меърожи»да бошқа ривоят келтирилган. Иккисининг ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Ҳатто баъзи уламолар барча расулларнинг улулазм бўлганларини айтиб ўтишган