Жойлари жаннатда бўлсин

13:59 / 09.03.2017 | Савол | 2819
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Бу хабарни эшитиб қалбим қаттиқ ларзага тушди, ўзимга сиғмаяпман. Бу йўқотиш фақат оилангизнинг йўқотиши эмас, бутун Ислом оламининг йўқотиши бўлди. Доим Шайх Ҳазратлари бизни тўғри йўлга бошлаб, йўл кўрсатиб турардилар. Дилимдагиларни сизга изҳор этолмайман. Жуда қаттиқ изтиробдаман. Кимдир келиб бу ҳаммаси ёлғон дейишини кутаяпман. Лекин, ўлим ҳақ. Аллоҳ таоло Шайхимизга Ўзи билган барча яхшиликларни ато этсин.Қилган яхшиликларини савобини Ўзи билган ададича кўпайтириб берсин. Сизларга жуда катта сабр қаноат тилайман. Аллоҳ сабр берсин. Мусофир юртдамиз. Доим дуодамиз жойлари жаннатда бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Барчаларимизга сабр берсин. Саломат бўлинг!.