Қарз

20:35 / 05.04.2017 | Савол | 1427
Ассалому алайкум! Қарздор одам оламдан ўтса қарз бeрган инсон бeрган пулига розилигини ичида айтса етадими ёки ўғлига бориб отасининг қарзидан кечганлигини айтиши керакми? Агар розилигини ошкор қилмаган бўлса ва бироз вақтдан кейин қарздорнинг ўғли отасининг қарзини олиб келиб берса, олиш керакми? Одина опа яқинда 2 та ўғилдан кeйин Аллоҳ бизларга қиз фарзанд ато қилди. Шу қизимнинг ҳаққига дуо қилинг. Илоҳим сизга ўхшаган қория қиз бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аниқлик киритиб қўйиш учун маййитнинг ворисига айтиб қўйган яхши. Агар маййитнинг қарзини олиб келса, олиш ёки олмаслик қарз берувчининг ихтиёрида. Валлоҳу аълам.
Аллоҳ бу қиз фарзанд неъматини муборак қилсин. Бу неъмат шукрини шу қизни солиҳа қилиб тарбиялаш ва қория қилиш билан адо этишни сиз ота-оналарига насиби муяссар айласин! Омин!.