Перманентный макияж

01:50 / 12.05.2020 | Мадина | 961
Ассалому алайкум! Баъзи ҳижобли аёлларимизда кўриб қоламан. Кўринишидан татуажга ўхшайди, лекин сўрасам перманентный макияж бу дея жавоб беришади.(ярим йилгача сақланиб турадиган макияж). Перманентный макияж мумкинми ислом динида?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз бундай тур ва номларни билмаймиз. Фақатгина шаръий жиҳатини айтамиз. Сиз айтган пардоз турида икки нарса эътиборга олинади. У татуажми? Татуаж бўлса, ҳаромлиги аниқ. Иккинчиси: сув ўтказадими йўқми? Ўтказмаса, таҳорат ва ғусли дуруст бўлмайди. Бу нарсаларини ўз мутахассисларидан сўраб аниқланади.  Валлоҳу аълам!