Кeчирилмас гуноҳлар

10:35 / 05.04.2017 | Савол | 1386
Ассалому алайкум! Илтимос мeнга кeчирилмас, яъни гуноҳи кабиралар ҳақида тушунтириб бeрсангиз. Улар қайсилар!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло «Нисо» сурасининг 48 оятида марҳамат қилиб: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир», дейди.
Шунга биноан Аллоҳ таоло ўзига ширк келтиришдан бошқа гуноҳларни кечириши мумкин. Бу эса ёлғиз Ўзига ҳавола.
Гуноҳи кабираларни уламоларимиз 70 дан ортиқ эканлигини айтишган. Интернетда бу ҳақида маълумотлар бор. Қидириб кўришингизни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!.