Ассалому алайкум! Рўзадорман. Ҳайз куним яқин. Кеча саҳарликдан сўнг бир томчи келди. Бомдод намозини ўқимадим. Шу билан кечгача тоза юрдим, сўнг ғусл қилиб, ибодатимни қилдим. Бугун ҳам саҳардан сўнг фақат бир марта артинганимда қизиллик кўрдим. Бугунги ва кечаги рўзам бузилдими? Намоз ўқишда давом этсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз кўрадиган вақтингиз яқинлашиб қолган бўлса, сиз ҳайз ҳукмида бўласиз. Кеча ва бугунги рўзангиз бузилади, кейинчалик қазосини тутиб берасиз. Бу ҳолатда намоз ўқишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!