Рўзада ҳайз ҳақида

01:12 / 12.05.2020 | Turaev23) | 1811
Ассалому алайкум! Рўза вақтида ҳайз келиб колса рўза бузилади деб эшитганман. Шу вақтда рўзани очиш керакми ёки кечгача тутиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўза оғиз аёлнинг ҳайзи келиб қолса, рўзаси очилади. Ўзи шундоқ ҳам рўзаси очилади, уни қайта очишга эҳтиёж йўқ. Ўша пайтдан бошлаб ейиш ва ичиш жоиз. Шомни кутиши шарт эмас.  Валлоҳу аълам!