Ҳайз

16:00 / 13.05.2020 | Barno | 596
Ассалому алайкум! Ҳайз келганда қизил эмас, жигарранг бўлиб келса ҳам ҳайз ҳисобланадими? Бундай вақтда намоз ўқиш мумкинми? Ёки то тугатиб кейин ўқиш керакми? Жавобингиз учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!