Ассалому алайкум! Келин бўлиб тушган жойимда жуда кўп ирим қилишади ва ароқни тиббий мақсадда фойдаланиш учун сақлашади. Мен “ирим қилманг”, десам “ота-боболаримиз қилишган”, деб туриб олишади. “Ароқларни уйдан чиқариб қўяйлик”, десам асло ёқмайди. Нима қилишга ҳайронман. Баъзи пайтлари “динимизда бундоқ деб айтилган”, десам мени гап қайтаргандек кўришади. Қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз нотўғри ишлардан сақланинг. У ишлар учун ўзлари жавоб беришади. Валлоҳу аълам!