Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимни Аброр ака деб чақираман. Опаларимнинг айтиши “ака” деб чақирса худди ака қатори қарайдиган бўлиб қолар экан. Нима деб чақириш тўғри бўлади? Қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғига «ака» деб мурожаат қилиб бўлмайди. Фарзандларингиз бўлса, «дадаси», бўлмаса, жуфтликка далолат қилувчи сўзлар, масалан: «бегим», «хожам» ва шунга ўхшаганлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.