Муаллифлик ҳуқуқи

14:53 / 12.05.2020 | Гузалхон | 523
Ассалому алайкум! Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида Шайх Ҳазратлари роҳимаҳуллоҳнинг жавобларини ўкиб чиқдим, лекин тушунмаган бир иккита жойлар бор эди. Масалан, интернетдан расм олмоқчи бўлсам, гуглда ёзганда чиқадиган расмларни бемалол ишлатсам бўладими ёки уларни ҳам ўзим хоҳлаб юклаб олиб ишлата олмайманми? Ёки қайсидур сайтлар ўзи расмларни қўяди ва уни бепулга юклаб олса ҳам бўладими? Ёки пул тўлаб олса бўладими? Шунда ҳам бепулини юклаб олиб ишлатсам бўладими? Ёки қаердан, кимдан олинганлигини ҳам кўрсатишим керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Рухсатни шарт қилиб қўйган бўлса, рухсат билан оласиз. Шарт қилмаган бўлса, олиб ишлатаверасиз. Ҳозирда интернетга қўйилган нарсалар тарқаб кетиши ҳаммага маълум. Шу сабаб баъзилар огоҳлантириб қўяди ёки расмини кўчириб олиб бўлмайдиган қилиб қўяди. Шунингдек шахсий логолар қўйилган расмларни ҳам олиб ишлатиб бўлмайди. Шахсий пост ва инсонларнинг шахсий расмларини ҳам рухсат билан олиш керак.  Валлоҳу аълам!