Ассалому алайкум! Нормал ҳайз цикли аёлларда 3 ёки 10 кун бўлишини ҳисобга олсак, ҳайз шу муддат ичида тугаса-ю ҳафта-ўн кунда яна камроқ кун давомида бир икки томчи келиб турса, намоз, рўза тутиш тартиби қандай бўлади? Ҳар бир намозга алоҳида таҳорат олиб ўқисам бўладими ёки кутишим керакми тугашини?
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳайз 10 кунгача келиб тугаса, 11-кундан пок ҳисобланасиз, ғусл қилиб намоз ва рўзани тутишингиз мумкин. Агар шундан кейин ҳам бир ҳафта-ўн кун ўтгач томчи ҳолатида бир-икки томчи қон келиб қолса у истиҳоза қони (касаллик қони) ҳисобланади ва бунда ҳар намозга алоҳида янги таҳорат олиб намоз ўқилаверади, рўза ҳам тутилади. Покликнинг энг оз муддати 15 кундир. Валлоҳу аълам!