Ассалому алайкум! Ҳомиладор бўлганимдан бери намоз ўқиш, таҳорат қилишда қийинчиликлар бўлаяпти. Намозда ўтириб-туриш, саждада қийналяпман. Бундай ҳолатларда қандай ўқиш мумкин? Таҳоратга эса ҳомиладорликда келадиган суюқлик кўпроқ бўлганлиги учун намоз вақтлари ёки таҳоратдан сўнг яна ажралиб келиб қолади. Таҳоратни яна қайта қилиш қийинчилик туғдиради баъзида. Шунақа ҳолатларда таҳорат қайта олиш зарурми, бузиладими? Намозларимни қисқартириб ўқиш мумкинми?