Рўза (оғиз очиш вақти)

02:04 / 14.05.2020 | Diyara Akhmadjanova | 744
Ассалому алайкум! Ифторлик вақтида рўзамизни азон айтаётган вақтида очишимз тўғрими ёки азон айтиб бўлгандан сўнг очишимиз жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Азон айтилиши шом вақти кирганига далолат. Азон айтилганида оғиз очишни вақти киради, лекин азонни эшитиб бўлиб, дуосини ўқиб кейин очиш одобдан. Валлоҳу аълам!