Ассалому алайкум! Бир маълумотда айтилишича, рўзадор одам бурун битганда нафас ололмай қийналса бурунга спрей ёки томчи дориларни қўллаш мумкин эмас дейилган. Лекин аллергияси ёки бурун битиш ҳолати ҳар доим бўлиб келган, ҳар қанча даволанишлар фойда бермаган бўлсачи? Рамазон рўзасини тузалган пайтида тутиб беради дейилган. Лекин йил ун икки ой дори билан юраман. Рамазон ойидаги фарз рўзамни қолдиришни ҳечам хоҳламайман. Агар спрей сепсам ҳам томоғимга келса, ҳечам ютиб юбормаганман. Рамазонни биринчи куни сепмасликка ҳаракат қилдим. Шунда бурним битиб, бошимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Бунақа ҳолат жиянларимдаям, ўзимни 25 ёшли қизимдаям, танишларимдаям. Нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Рўзани очадиган нарса бурун ёки оғиз орқали димоққа ва ошқозонга бирор нарса ўтишидир. Спрей сепилганда ҳам унинг мазаси томоғидан ўтса рўзаси очилади.(Одатда шундай бўлади ҳам). Шунинг учун спрей сепилганда ичкарига ўтади деб фатво берилган. Ўша спрейни бирон бир нарсага сепиб, кейин буруннинг ичига ўша сепилган нарса билан бурун ичига суртса ҳам бўлади ёки совунга ўхшаш мавжуд дорини бурнингиз тешигини атрофига суртиб, димоғингизни очишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!