– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв ҳамма намозларда, фарз, суннат ва нафлларда қилинади. Намознинг вожиб амали унутиб тарк қилинганида саждаи саҳв қилинади. Суннат намозлари фарз намозларидаги содир бўладиган камчиликлар учун ўқилади. Шунингдек, намоз сўнгидаги зикрлар ҳам намоздаги камчиликларни тўлдиради, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!